TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Ғарб давлатлари билан тарихий алмашинув натижасида ватанига қайтган фуқароларни шахсан ўзи кутиб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Россияга 8 киши қайтди: Вадим Цоколов (Красиков), Владислав Клюшин, Артем ва Анна Дулцевлар, Павел Рубцов, Вадим Коношченок, Михаил Микушин, Роман Селезнев (шунингдек фарзандлари).
Шунингдек, Владимир Кара-Мурза*, Илья Яшин*, Олег Орлов* , Эван Гершкович, Пол Уилан, Кевин Лик, Демури Воронин, Алсу Курмашева, Лилия Чанишева, Вадим Останин, Ксения Фадеева, Александра Скочиленко, Андрей Пивоваров, Россия томонидан қайтарилди. ФХХ маълумотларига кўра, улар хорижий давлатлар манфаатларини кўзлаб, Россиянинг зарарига ишлаган.
Айирбошлаш Анқарада бўлиб ўтди, Россия томони бундан тўлиқ мамнун.
Айирбошлашни амалга ошириш учун Путин уларни афв этиш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Путин ҳарбий хизматга жалб этилганларга қасамёд ва бурчга содиқликлари учун миннатдорлик билдириб, уларни давлат мукофотларига кўрсатишни маълум қилди.
*Хорижий агент сифатида тан олинганлар шахслар