TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. F-16 қирувчиларининг Украинада пайдо бўлиши можарода муҳим роль ўйнамайди, деди АҚШ Қуролли кучларининг собиқ разведкачиси Тони Шаффер “Judging Freedom” YouTube каналига берган интервьюсида.
“Ғарбда кўпчилик энди F-16 ларнинг жангга қўйилгани ҳеч нарсани англатмаслигини англаб етди. Бу ҳеч қачон уруш траекториясига ҳақиқатан ҳам таъсир кўрсатмаган”, - деди Шаффер.
Унинг фикрича, Украинадаги можаронинг натижаси аллақачон аниқ.
“Мен нарсаларни қандай бўлса, шундай баҳолашга ҳаракат қиламан ва ҳар икки томонга қандай муносабатда бўлишим муҳим эмас. Украина мағлуб бўлмоқда, Россия эса ғалаба қозонмоқда, Украина томонининг қачон қулаши эса вақт масаласидир”, - дейди Шаффер.
Бир кун аввал “Bloomberg” вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, Шимолий Атлантика альянси давлатлари томонидан топширилган Америка F-16 қирувчиларининг биринчи “кичик” партияси Украинага етиб келганини хабар қилди.