Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ ва Куба истеъмолчилар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди

Томонлар келгусидаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олдилар.
Sputnik
TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Куба истеъмолчилар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИКнинг Санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари департаменти директори Наталья Жукованинг сўзларига кўра, семинар истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш соҳасида янги имкониятлар очди.
Шунингдек, у мавзунинг ЕОИИ мамлакатлари учун муҳимлигини таъкидлаб, ушбу йўналишда халқаро мулоқотни ривожлантириш Евроосиё интеграцияси асосларини мустаҳкамлаши ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка ёрдам беришини таъкидлади.
ЕАЭС и Куба обсудили вопросы безопасности потребителей
Иштирокчилар, жумладан, давлат идоралари, турли вазирликлар, шунингдек, Кубанинг Россиядаги элчихонаси вакиллари истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш воситаларига ҳамда Иттифоқ давлатлари ва Куба фуқароларига тегишли муаммоларга эътибор қаратдилар.
“Комиссия ЕОИИ давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги фаолияти натижаларини тақдим этди. Куба делегацияси миллий истеъмол бозорини тартибга солиш механизмлари ҳақида маълумот берди”, - дейилади хабарда.
ЕОИИ мамлакатлари ва Куба ўртасидаги самарали савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг калити бўлган товарлар ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, томонлар келгусидаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олдилар ва муҳокама қилиш учун янги мавзулар, жумладан, туризм, тиббиёт ва таълим соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини белгилаб олдилар.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Нима учун ЕОИИ муваффақиятли лойиҳага айланди — эксперт жавоби