Ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Россиянинг “Ёзги институт” лойиҳасида иштирок этмоқда

Тренингларда Тошкент, Урганч ва Самарқанддан олимлар иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россия давлат гуманитар университетининг “Ёзги институт” лойиҳаси доирасида хорижий олимларнинг икки ҳафталик тренинги ўтказилмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унда Ўзбекистон, Арманистон, Абхазия, Беларусь, Вьетнам, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Тожикистондан ёш тарихчилар иштирок этмоқда.
Молодые исследователи из Узбекистана изучают в России историческую науку
Ўзбекистондан Тошкент, Урганч ва Самарқанддан олимлар иштирок этиб, лойиҳанинг бошқа иштирокчилари қатори Евроосиё маконидаги тарихий жараёнларни ўрганмоқда.
"Ёзги институт дастури маърузалар, экскурсиялар, маҳорат дарсларига бой. Ишончим комилки, тренинг натижаларига кўра биз жаҳон тарихий жараёнларини ўрганамиз, шунингдек, қўшма тадқиқотларни бошлаймиз”, — деди Самарқанд давлат университети қошидаги Халқаро таълим дастурлари маркази директори Сардор Умаров.
Ёзги институт 22 давлатдан ёш ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни бирлаштирди. Лойиҳанинг мақсади бутун дунё бўйлаб ёш ўқитувчилар ва олимлар ўртасида илмий алоқани шакллантиришдир.
СамДУ Россия Таълим вазирлигининг “Талаба туризми” дастурининг ҳамкорига айланди