Ўзбекистонда қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарлари рўйхати ишлаб чиқилди

Рўйхатдаги материалларни қайта ишланиши бўйича код рақамлари ва белгилар қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистонда қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарлари рўйхати ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишлатилиши мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича рўйхати” ишлаб чиқилди. Рўйхат Ўзбекистон президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон фармонига мувофиқ тузилди ва ва 25 июнида тасдиқланди.
Ўзбекистон хавфли чиқиндиларни хориж тажрибаси асосида бошқармоқчи
“Рўйхатда пластмассалар, қоғозлар, металлар, шишалар, композитли материаллар, батарея ва аккумуляторлар, қурилиш чиқиндиси каби материаллар қайта ишланиши бўйича код рақамлари ва белгилар қўйилган. Заруратга қараб мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, тасдиқланиб борилади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича тасдиқланган рўйхат 12 ойдан кейин кучга киради.
Чиқиндиларни қайта ишлаш иккиламчи хомашёлардан самарали фойдаланишга имконият беради. Энг муҳими, бу орқали атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинади.
Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаб топшириш орқали пул ишлаш мумкин — видео