Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Қуролли кучлари 710 нафаргача ҳарбий хизматчисини йўқотди

Россия Мудофаа вазирлиги: Украина Қуролли кучлари "Жануб" масъулият ҳудудида 710 нафаргача ҳарбий хизматчи ва бир танкни йўқотди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россия қўшинлари "Жануб" гуруҳининг бўлинмалари бир кун ичида тактик вазиятни яхшилади, душман 710 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси ва Германиянинг "Leopard" танкини йўқотди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

"Жануб" қўшинлари гуруҳи бўлинмалари ўзларининг тактик ҳолатини яхшилашди, Донецк Халқ Республикасининг Часов Яр, Верхнекаменское, Северск ва Катеринивка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 24, 32, 54-механизациялашган ва 79-ҳаво ҳужуми бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини яксон қилди”, — дейилади хабарда.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида “Жануб” кучлари Украина Қуролли кучлари ҳужум гуруҳининг қарши ҳужумини қайтарган.

"Душман 710 аскарини, Германияда ишлаб чиқарилган "Leopard" танки, АҚШда ишлаб чиқарилган М113 зирҳли транспорт воситаси, АҚШда ишлаб чиқарилган учта 155 мм М777 гаубицаси, иккита автомобиль, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган 155 мм FH -70 гаубицаси, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган иккита 105 мм L-119 қуроллари, 152 мм Д-20 гаубицаси, иккита 122 мм Д-30 гаубицаси, иккита "Анклав-Н" электрон кураш станциясини йўқотди”, — деб аниқлик киритди вазирлик.

Бундан ташқари, 24 соат ичида учта ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.