МДҲ Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан жаҳон ҳамжамиятига мурожаат тайёрламоқда

Россия томони Ҳамдўстликдаги раислиги доирасида тарихни сохталаштиришга уринишларга қарши туришни ишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари Москвадаги йиғилишда Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг МДҲдаги доимий вакили Андрей Грозов Sputnik Беларусга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг МДҲга раислиги давридаги ишларнинг асосий йўналишларидан бири тарихни сохталаштириш ва нацизмни улуғлаш ҳаракатларига қарши туришдир.
"Ҳамкасбларимиз билан биргаликда Ғалаба куни арафасида тегишли баёнотни қабул қилдик", — деб эслатди россиялик дипломат.
Грозовнинг таъкидлашича, ҳозирда МДҲ Ижроия қўмитаси “ҳужжат лойиҳасини - Ҳамдўстлик давлат раҳбарларининг Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан МДҲ мамлакатлари халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаати”ни тайёрламоқда”.
Ушбу мурожаат Ҳамдўстлик мамлакатлари Давлат раҳбарлари кенгашига тайёрланмоқда.
Маълумот учун, шу йилнинг 7-8 октябрь кунлари Россия пойтахтида МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва давлат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.