TOШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. “Евроосиё” автоном нотижорат ташкилоти Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларидаги мактабларга тизимли ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
Қайд этилишича, постсовет мамлакатларида таълим соҳасида иккита йирик лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди: “Евроосиё лицейи” ва “Евроосиё педагогик кенгаши”. Хусусан, инновацион таълим дастурлари жорий этилиб, ўқув хоналари энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозланади.
Ўқитувчилар Россиянинг энг яхши таълим марказларида амалиёт ўтайди ва улар учун стипендия дастури ишлаб чиқилади. Ҳар бир мамлакатнинг маданияти, тарихи ва диний хусусиятларни ҳисобга олинади.
Бу иш Россиянинг етакчи давлат дастурлари ва миллий лойиҳалари тажрибасига таянган ҳолда “Евроосиё” томонидан амалга оширилади.
"Евроосиё лицейи". Маҳаллий маданий ва тарихий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ЕОИИ мамлакатларидаги мактабларни тизимли қўллаб-қувватлаш.
жиҳозланган офислар;
инновацион таълим усуллари;
Россиянинг энг яхши таълим марказларида ўқитувчилар учун амалиёт;
стипендия дастури.
"Евроосиё педагогик кенгаши". Бу ўқитувчиларнинг ривожланиши ва малакасини ошириш учун профессионал жамоадир.
халқаро конференциялар, мусобақалар, дастурлар;
турли мамлакатлар, жумладан, ЕОИИ ўқитувчилари учун Россияда амалиёт ўташ;
грант олиш имконияти;
тажриба алмашиш ва дўстона мулоқот;
постсовет мамлакатларида шунга ўхшаш жамоаларни яратиш.