Келдиёрова Олимпия ўйинларида олтин медалга эга чиқди — уни Мирзиёев ҳам табриклади

Келдиёрова ёзги Олимпия ўйинларидаги илк ўзбекистонлик аёл чемпион сифатида тарихга кирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинларида кун қаҳрамонига айланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Келдиёрова Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -52 кг вазн тоифасидаги чемпионини мағлуб этиш билан мусобақани бошлаб, -48 кг вазндаги чемпионни доғда қолдириш билан иштирокини якунлади.
Диёра Келдиёрова - первая Олимпийская чемпионка по дзюдо из Узбекистана
Шунингдек, ярим финалда аралаш жамоавий дастур чемпионини ҳам енгишга эришди. Шу тариқа, кун давомида уч йўналишдаги чемпионларни мағлуб этган спортчи ёзги Олимпия ўйинларидаги илк ўзбекистонлик аёл чемпион сифатида тарихга кирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Парижда ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича беллашувларнинг 52 килограммгача вазн тоифасида барча рақибаларини енгиб, олимпия терма жамоага биринчи олтин медални келтирган Диёра Келдиёрова билан телефон орқали мулоқот қилди.
“Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида аёллар ўртасида биринчи марта чемпион бўлган спортчи қизимизни тарихий ғалаба билан қизғин табриклаб, ота-онаси ва мураббийларига миннатдорлик билдирди”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Диёра Келдиёрованинг чемпионлигида мураббий Марко Шпитканинг ҳам ҳиссаси катта.
Диёра Келдиёрова - первая Олимпийская чемпионка по дзюдо из Узбекистана
“Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби бугун ўзбекистонлик шогирди билан чемпионликка эришди. Ўзбек дзюдосида Армен Багдасаров, Абдулла Тангриев, Ришод Собиров, Диёрбек Ўрозбоев, Давлат Бобонов каби таниқли номлар Олимпия ўйинларида шоҳсупага кўтарилган. Лекин олтин медаль ва чемпионликка эришган илк дзюдочи Диёра Келдиёрова бўлди”, — деб ёзади қўмита.
Диёра Келдиёрова - первая Олимпийская чемпионка по дзюдо из Узбекистана
Ўзбек дзюдоси маликаси Диёра Келдиёрова шарафига Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Диёра Келдиёрова - первая Олимпийская чемпионка по дзюдо из Узбекистана
Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинларидаги асосий рақибини йўлдан олиб ташлади — фото