Исроил Ғазо секторидаги операциясини якунлайдими — эксперт жавоби

Исроил ҲАМАС билан сулҳ тузишга рози бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ливан жабҳасида кучларни жамлаш учун Исроил Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши мумкин. Бу ҳақда Хавфсизлик ва мудофаа стратегияларини тадқиқ қилиш ва амалга ошириш маркази (GÜVSAM) директори, Истанбул университети профессори, истеъфодаги генерал Фахри Эренел РИА Новостига маълум қилди.
Аввалроқ "New York Times" газетаси манбаларга таяниб, музокарачилар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сулҳга эришиш учун Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз позициясини юмшатишини таъкидламоқда, дея хабар берган эди.
“Афтидан, Исроил Ғазо секторидаги операциясини якунламоқда, Нетаньяху АҚШга сўнгги сафари чоғида АҚШнинг амалдаги президенти ва номзодларидан ёрдам сўраган. Шу нуқтаи назардан, Нетаньяху бутун ҳарбий кучни мамлакат шимолига ўтказиш учун ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича жиддий қадамлар қўйиши мумкин”, — деди Эренел.
Унинг фикрича, Ливанга қарши операция бошланса, Франция, Эрон ва Россия Федерацияси вазиятга аралашиши мумкин, хусусан, Москва буни Вашингтон манфаатлари йўлида АҚШ томонидан Ўртаер денгизи шарқида уюштирилган операция сифатида кўради.
Мутахассис Исроил Ливанга бостириб кириш учун баҳона топиш мақсадида босиб олинган Жўлон тепаликларидаги спорт майдончасига зарба бериш билан провокация уюштириши ёки разведка хатоси юз бериши мумкинлигини инкор этмади.
"Ҳизбуллоҳ бундай зарбага жавобан қандай реакция бўлиши мумкинлигини яхши билади", — деди эксперт.
Эренел, Жўлон тепаликларида Исроил армиясининг энг муҳим разведка ва маълумотлар таҳлил марказларидан бири жойлашганлигини таъкидлади.
Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилса, Ливан жанубида музокараларсиз ўт очишни тўхтатади, деди ҳаракат бош котиби Ҳасан Насруллоҳ 10 июль куни.
Нетаньяхунинг ҳаёти Гитлерники каби тугайди — Туркия ТИВ