Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш балли ўзгармади — вазирлик

Давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали 68,0 балл, тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали 56,7 балл этиб белгиланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. 2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш балли ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш балли – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14-28 июль кунлари олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўлиб ўтди. Имтиҳонлар якунлангач, 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. 13 августда (шу куни ҳам) ушбу муддат якунланади. Мандат жавоблари 22 августга қадар эълон қилинади.
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 2024 йил 27 июлдан 10 августга қадар, 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.