ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларида Диёра Келдиёрова рақибасини мағлубиятга учратди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Диёра Келдиёрова доказала своё превосходство и победила действующую Олимпийскую чемпионку
© НОК
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларида биринчи даврадан эркин ўтган дзюдочи Диёра Келдиёрова (-52 кг) иккинчи босқичда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэга рўбарў келди.
Диёра Келдиёрова доказала своё превосходство и победила действующую Олимпийскую чемпионку
© НОК
“Ушбу вазннинг икки номдор спортчилари ўртасида баҳсда Келдиёрова ғалаба қозонди, бежиз жаҳон рейтинги пешқадамига айланмаганини исботлади. Келдиёрова амалдаги Олимпиада чемпионини томошабинлар қаторига кузатиб қўйди”, — дейилади хабарда.
Диёра Келдиёрова доказала своё превосходство и победила действующую Олимпийскую чемпионку
© НОК
Шу тариқа, энг асосий рақиб йўлдан олиб ташланди. Шу тариқа Ута Абэнинг 5 йиллик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.
Диёра Келдиёрова доказала своё превосходство и победила действующую Олимпийскую чемпионку
© НОК
"Диёра Келдиёрова спортда имкони йўқ деган жумла мавжуд эмаслигини, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкинлигини кўрсатди. Унинг япониялик Ута Абэни доғда қолдирган ҳаракати йил иппони номинацияси учун энг асосий даъвогарга айланди", — дея қайд этди қўмита.
Шунингдек, дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. -66 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи илк даврада бразилиялик Уилям Лимага вазари баҳоси эвазига имкониятни бой берди.