Футбол: Ўзбекистон Мисрга қарши баҳсда мағлубиятга учради

Энди ўзбекистонлик футболчилар гуруҳдаги сўнгги турни 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадасида Мисрга қарши ўйин ўтказди. Ҳисоб 0:1.
Фотогалерея противостояния сборных Узбекистана и Египта по футболу
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари 2-тур баҳсларида майдонга тушишди. Учрашувнинг 11 дақиқасида Миср олимпия терма жамоаси аъзоси Аҳмед Кока ҳисобни очди.
Фотогалерея противостояния сборных Узбекистана и Египта по футболу
Энди ўзбекистонлик футболчилар гуруҳдаги сўнгги турни 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказади.
Фотогалерея противостояния сборных Узбекистана и Египта по футболу
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлаганди. Ўзбекистон – Испания олимпия жамоалари учрашуви 1:2 ҳисобида якунланганди.