Париж-2024: Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср билан беллашади

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун иккинчи тур учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Нант шаҳридаги “Божуар” стадионида кечадиган баҳсда ўзбекистонлик футболчилар Мисрга қарши майдонга чиқишади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлаганди. Ўзбекистон – Испания олимпия жамоалари учрашуви 1:2 ҳисобида якунланганди.