Демократлар Харрисни номзод сифатида танлаб, хатога йўл қўйди — собиқ америкалик дипломат

Унинг кенг жамоатчилик билан “асал ойи” жуда узоқ давом этади, деб ўйламайман, дейди истеъфодаги америкалик дипломат.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. АҚШда демократлар ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзоди сифатида вице-президент Камала Харрисни танлаб, хатога йўл қўйди, деди Давлат департаменти қошидаги икки томонлама Россия-Америка президентлик комиссиясининг собиқ маслаҳатчиси Жеймс Карден РИА Новостига.
“У дебат олиб бора олмайди ва ҳаяжонли нутқ сўзлай олмайди... Менимча, демократлар хатога йўл қўйишди. Улар Байденни қолдиришса яхшироқ бўларди”, - деди Карден.
Унинг фикрича, Харрис “хотиржамлик ва аҳмоқлик уйғунлиги”ни ифодалайди ва республикачи рақиби Дональд Трампга бўлажак сайловларда уни мағлуб этиш қийин эмас.
“Унинг кенг жамоатчилик билан “асал ойи” жуда узоқ давом этади, деб ўйламайман. Сентябрь ва октябрь ойларида жамоатчилик унинг кампаниясига мослаша бошлагач, у ҳақида анча яхши тасаввурга эга бўлиш мумкин бўлади”, - дейди истеъфодаги америкалик дипломат.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан амалдаги президент Жо Байден вакиллик қилади, деб тахмин қилинган эди, бироқ июнь ойидаги республикачи рақиб Дональд Трамп билан бўлиб ўтган дебатдаги ҳалокатли натижадан сўнг, демократлар ўртасида Байденни курашдан воз кечишга чақириқлар кучая бошлади. У 21 июль куни пойгадан чиқишга қарор қилди ва вице-президент Камала Харрис номзодини АҚШ ҳукуматининг энг юқори лавозимига кўрсатишни қўллаб-қувватлади.
“Унда кузир бор”. Трампнинг янги рақиби нимаси билан хавфли?