Олимпия ўйинлари очилиш куни Франция темир йўлларида коллапс юз берди

Ҳукумат буни қасддан қилинган саботаж деб атамоқда ва уни уюштирганларни аниқлаш учун махсус хизматлар жалб этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Spurtnik. Париж 2024 Ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш кунида Франция тезюрар темир йўлларида коллапс содир бўлди.
Францияда Париж ва Лилл, Лондон ва Париж ўртасида ҳаракатланувчи "Eurostar" тезюрар поездлари ҳаракати тўхтатилган. Йўловчилар оддий поездларга ўтказилмоқда. Айрим поездлар қатнови бекор қилинган.

"Франция Миллий темир йўл компанияси баёнотида айтилишича, тунда тўмир йўлда "қасддан ўт қўйиш" содир этилган. Франция ҳукумати поездлар ҳаракатининг атайлаб тўхтатилишини саботаж деб атади. Бешинчи республиканинг барча разведка хизматлари воқеа ҳолатларини ўрганишга жалб этилган", - деди Франция бош вазири вазифасини бажарувчи Габриел Аттал.

Шимолий йўналишда эрта тонгдан бошлаб Париж ва Лилл ўртасидаги поездлар ҳаракати тўхтатилди, фақат 29 июлдан бошлаб оддий поездлар ҳаракати тикланиши кутилмоқда.
Париж билан мамлакат ғарбидаги Тур ва Ле-Ман шаҳарлари ўртасида алоқа узилган. Темир йўлда жиддий узилишлар кузатилмоқда. Шарқий Францияда ҳам йўл ҳаракати қийин. Бу ерда таъмирлаш ишлари якунланиши 27 июль куни кутилмоқда.
Лондон ва Париж ўртасидаги темир йўл алоқаси ҳам узилди: баъзи поездлар бекор қилинди, оддий поездлар (тезкор эмас) ҳаракатланмоқда, лекин саёҳат вақтини 1,5 соатга оширади.
Франция темир йўлларидаги бузилишлар 800 мингга яқин одамга таъсир қилди. Мамлакат бўйлаб вокзалларда жуда кўп одамлар тўпланиб қолган.