TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Сўнгги кунларда ўртача кунлик глобал ҳарорат рекордларни янгиламоқда, миллиардлаб одамлар экстремал иссиқлик “эпидемияси” билан тўқнаш келмоқда, дейди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
“Бу мисли кўрилмаган иссиқлик ҳафтаси бўлди. Аввал, Европа Иттифоқининг иқлим ўзгариши бўйича "Copernicus" хизмати 21 июль, якшанбани кузатишлар тарихидаги энг иссиқ кун деб эълон қилди. Кейин, 22 июль, душанба куни симоб янада кўтарилди. Ҳозир эса биз дастлабки маълумотларни олдик. Бу 23 июль, сешанба куни ҳам худди шундай диапазонда бўлганини кўрсатиб турибди. Бошқача айтганда, ўтган якшанба, душанба ва сешанба кунлари кузатишлар тарихидаги энг иссиқ уч кун бўлган”, — деди Гутерриш матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, дунёни ажратувчи бир нарса бор бўлса, бу Ер аҳолисининг иссиқликни тобора кўпроқ ҳис қилаётганидир.
“Ер тобора исиб бормоқда ва барча учун хавфли бўлиб бормоқда. Миллиардлаб одамлар экстремал иссиқлик эпидемиясига дуч келмоқда”, - дея қўшимча қилди Гутерриш.
БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти тахминларига кўра, келгуси беш йил ичида глобал ҳарорат рекорд даражага етиши мумкин.