Sputnik мухбири билан суҳбатда Зиёда камондан отишни қандай бошлагани ва нимани орзу қилиши ҳақида сўзлаб берди.
Зиёда 13 ёшида ўзи туғилиб ўсган Марғилонда камондан отиш билан шуғуллана бошлаган.
“Биринчи кун машғулотга мактаб формасида келганман, ҳали устимга форма олмаган эдим. Залга кириб келганимизда камонни ушлаб кўрдим. Ўша куни залда чироқ ўчиб қолган эди. Айнан тушлик вақти борганим сабабли машғулот жараёнида ҳамма хонада ўтирган эди. Мен учун худди бутун бир оила ўтиргандек бўлган. Биринчи кунданоқ мени худди яқин танишларидек чақиришган, биргаликда ўтириб тушлик қилганмиз", - дея эслайди қаҳрамонимиз.
Зиёда лицензияни қўлга киритишда унга устозлари, бирга шуғулланадиган жамоаси ва ота-онаси кўп ҳисса қўшган деб ҳисоблайди.
Бугун у Парижда мусобақаларнинг дастлабки саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, ўзининг энг катта орзуси — Олимпия ўйинлари чемпиони бўлиш томон интилмоқда.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Бугун у Парижда мусобақаларнинг дастлабки саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, ўзининг энг катта орзуси — Олимпия ўйинлари чемпиони бўлиш томон интилмоқда.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.