Олимпия ўйинлари: Ўзбекистоннинг Испанияга қарши ўйини қандай ўтди?

Баҳсда футболчилар кичик ҳисобда имкониятни бой беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистон – Испания олимпия жамоалари учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иштирокини Испанияга қарши ўйин билан бошлади.
Ўзбекистон – Испания олимпия жамоалари учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди.
Баҳсда футболчилар кичик ҳисобда имкониятни бой беришди. Ўйиннинг 27 дақиқасида рақиб жамоадан Марк Пубиль ҳисобни очди.
Ўзбекистон – Испания олимпия жамоалари учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди.
44 дақиқада эса Ўзбекистон томонидан киритилган пеналтидаги голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди.
Ўзбекистон – Испания олимпия жамоалари учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди.
Учрашувни африкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, Шомуродов жамоанинг Олимпия ўйинларидаги дастлабки голига муаллифлик қилган футболчи сифатида тарихга кирди.
“Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги Олимпиада очилиш ўйинларидан бирида бўлганимдан жуда хурсандман. Футбол Парижда барча одамларни бирлаштираётганини кўриш жуда ажойиб. 2024 йилги Олимпия ўйинларидаги ажойиб спорт ҳафтасини интиқлик билан кутяпман!”, — деб ёзади ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 2-турида Мисрга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 27 июль куни бўлиб ўтади.