Трамп Россия ва Хитой билан иш олиб боришга қодир эканлигини исботлади — Маск

Маск: Трамп Байдендан фарқли равишда Россия Федерацияси ва Хитой билан иш олиб боришга қодирлигини исботлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп суиқасддан кейинги хатти-ҳаракати билан амалдаги президент Жо Байдендан фарқли равишда Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан иш олиб боришга қодирлигини исботлади. Бу ҳақда тадбиркор Илон Маск маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Агар сиз жуда ва жуда “жиддий ва қаттиққўл шахс” (Россия, Шимолий Корея, Хитой - таҳр.) билан иш олиб борадиган раҳбарни хоҳласангиз ... улар Трампни ғазаблантиришдан олдин икки марта ўйлашади. Бечора Байден эса зинапояга чиқа олмайди”, — деди у "Daily Wire" нашрига берган интервьюсида.

Маскнинг фикрича, Байден сурати билан ҳеч кимни қўрқитиш мумкин эмас. Трамп суиқасддан кейинги хатти-ҳаракати билан жасоратга эга эканлигини исботлади, "Америкага эса кучли раҳбар керак”. Тадбиркор, шунингдек, Трамп ўз муддати давомида дунёда янги можароларни бошламаслик учун яхши иш қилганини таъкидлади.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партияни ҳозирги давлат раҳбари Жо Байден вакиллик қилиши тахмин қилинган эди. Бироқ собиқ президент Дональд Трамп билан июнь ойида бўлиб ўтган дебатдаги ҳалокатли натижадан сўнг демократлар ўртасида Байденни курашдан воз кечишга чақиришлар кучайиб кетди. Байден 21 июль куни пойгадан чиқишга қарор қилди ва вице-президент Харриснинг АҚШ ҳукуматининг энг юқори лавозимига номзодини қўллаб-қувватлади.
Камала Харрис президентликка номзод бўлиш учун етарли овоз тўплади — ОАВ