Матбуот маркази

Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари — видео

Ўзбекистон ва қирғизистонлик мутахассислар Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига бағишланган видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтди.
Унда Тошкентдан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Бобур Расулов, Бишкекдан эса иқтисодчи Нургул Акимова иштирок этди. Экспертлар икки давлат муносабатларидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи 18-19 июль кунлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари қўшма лойиҳаларни ишга туширишди, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.