ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг Украина можаросининг тезроқ тугаши ҳақидаги баёнотлари Қўшма Штатлардаги сайлов билан боғлиқ. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Sputnik радиоси эфирида маълум қилди.
Аввалроқ Зеленский Украинадаги можарога имкон қадар тезроқ барҳам бериш зарурлигини тушунишини айтганди.
"Бу риторика яна Қўшма Штатлардаги сайлов цикллари билан боғлиқ. Оқ уй атрофида содир бўлаётган воқеалар ва бўлажак сайловлар фонидаги бу сигналларни Банковая кўриб чиқиш нуқтаи назаридан юбормоқда”, — деди Захарова.
Унинг таъкидлашича, бу ҳолатда Зеленскийнинг самимийлигига ишониш мумкин эмас.