TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Британиянинг "Guardain" газетасига берган интервьюсида фронтдаги оғир вазият ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, фронтда вазият жуда оғир, Украина позициялари кўп йўналишларда ҳужумга учраган. Сирский, шунингдек, Россия Аэрокосмик кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг устунлигидан шикоят қилди.
“Россия кучли авиация ва жуда кучли ҳаво мудофаасига эга. Шу муносабат билан Украина учувчисиз учиш тизимларидан тобора кўпроқ фойдаланмоқда”, — дейилади нашр сайтидаги мақолада.
Шу билан бирга, мақолада таъкидланишича, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони, агар ваъда қилинган F-16 қирувчи самолётлари Украинага етказилса ҳам, улар Россия кучларига "тўқнаш" хавфи туфайли фақат олдинги чизиқдан етарлича масофада ишлатилиши мумкинлигини тан олган.
Унинг фикрича, Ғарб ҳарбий самолётлари фронтга 40 километрдан яқинроқ яқинлаша олмайди.