Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия бир кечада Украинанинг 25 та дронини уриб туширди

Мудофаа вазирлиги: Ҳаво ҳужумидан мудофаа бир кечада Россия Федерацияси ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 25 та учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Қрим ва Қора денгиз, Брянск ва Белгород вилоятларида Украинанинг 25 та учувчисиз қурилмасини тутиб олди ва йўқ қилди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Ўтган тунда Киев режими Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида террорчилик ҳужуми уюштиришга уринди”, — дейилади хабарда.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск ва Белгород вилоятлари узра иккита ҳамда Қрим ва Қора денгиз узра 21 та дронни тутиб, йўқ қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Ростов вилояти устидан 47 та, Белгород вилояти устидан битта, Воронеж вилояти устидан битта, Смоленск вилояти устидан битта ва Краснодар ўлкаси устидан саккизта, шунингдек, Қора ва Азов денгизлари узра 17 та учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олиб, йўқ қилгани маълум қилинган эди.