Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Россия олий ўқув юртлари филиаллари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳақида гапирди.
Уннинг сўзларига кўра, 2022-2023 ўқув йилида Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг 227 нафар битирувчисидан 208 нафари Москва давлат университети филиалининг 113 нафар битирувчисидан 111 нафари мамлакатда қолди. Айримлари ўқишни магистратурада давом эттириш учун Россияга кетган.
"Ўзбекистонда меҳнат бозори кенг имкониятлар яратади. Ўзбекистондаги Россия бизнеси ҳам Россия олий ўқув юртлари филиаллари битирувчиларини ишга олишдан манфаатдор”, — деди Далиев.
Вазир ўринбосари муҳандис кадрлар тайёрлаш ҳақида сўз юритар экан, муҳандислик соҳасида касбга йўналтиришни болалар боғчасидан бошлаб унга қизиқиш уйғотиш орқали кучайтириш мумкинлиги ҳақида гапирди.