Камала Харрис президентликка номзод бўлиш учун етарли овоз тўплади — ОАВ

ABC: Харрис АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун етарли овоз тўплаганини маълум қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. АҚШ вице-президенти Камала Харрис Демократлар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун етарлича қўллаб-қувватланганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ABC News телеканалига таяниб хабар берди.
“Мен партиямиз номзоди бўлиш учун зарур бўлган кенг кўламли қўллаб-қувватловни қўлга киритганимдан фахрланаман...Тез орада ушбу номзодни расман қабул қилишни интиқлик билан кутаман”, — дейилади Харрис баёнотида.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партияни ҳозирги давлат раҳбари Жо Байден вакиллик қилиши тахмин қилинган эди. Бироқ, собиқ президент Дональд Трамп билан июнь ойида бўлиб ўтган дебатдаги ҳалокатли натижадан сўнг демократлар ўртасида Байденни курашдан воз кечишга чақиришлар кучайиб кетди. Байден 21 июль куни пойгадан чиқишга қарор қилди ва вице-президент Харриснинг АҚШ ҳукуматининг энг юқори лавозимига номзодини қўллаб-қувватлади.
Байден сайлов пойгасидан чиқишини эълон қилди