ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 24 июль куни соат 11:00 да Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига бағишланган видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари ташриф якунлари, икки давлат муносабатларидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишади.
Иштирокчи мутахассислар:
Тошкентдан: Бобур Расулов — Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи;
Бишкекдан: Акимова Нургул Мамасадиқовна - иқтисодчи.
Жонли эфир Sputnik Ўзбекистоннинг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида намойиш этилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи 18-19 июль кунлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари қўшма лойиҳаларни ишга туширишди, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.