ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик чавандозлар Россиядаги халқаро мусобақада 10 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Россия Федерациясида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Евроосиё ёшлар ўйинлари”, “Евроосиё ўйинлари” ва “Maxima Masters” мусобақалари ўз якунига етди.
“Унда Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди”, — дейилади хабарда.
Олтин медаль: Хуршидбек Алимжонов (“Евроосиё ўйинлари”, 140 см), Умид Камилов (“Евроосиё ўйинлари”, 115 cм), Бекзод Қурбонов (“Евроосиё ўйинлари”, 135 cм).
Кумуш медаль: катта айлана йўналишида жамоавий баҳс, кичик айлана йўналишида жамоавий баҳс, Хуршидбек Алимжонов (“Евроосиё ўйинлари”, 125 см).
Бронза медаль: Бобуржон Валижонов (“Евроосиё ёшлар ўйинлари”, 125 см), Бекзод Рўзмуҳамедов (“Maxima Masters”, 110 см), Бекзод Қурбонов (“Евроосиё ўйинлари”, 140 см), Бобуржон Валижонов (“Евроосиё ўйинлари”, 130 cм).