Озарбайжонда ўзбек кинолари намойиш этилади

Бокуда 20–23-июль кунлари “Ўзбек киноси кунлари” тадбирлари бўлиб ўтади
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Озарбайжонда ўзбек кинолари намойиш этилади, дея хабар берди Ўзбекистон Маданият вазирлиги.
Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов бошчилигидаги делегация Озарбайжон миллий кино фондида бўлишди.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
“Бокуда 20–23-июль кунлари “Ўзбек киноси кунлари” тадбирлари бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Тадбир доирасида “Низомий” кино марказида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш”, “Судья”, “Эврилиш”, “Яша, хотин” фильмлари намойиш этилади.