Ўзбекистон ҳукумати Россия билан биргаликда бир ярим йил ичида 6 та илғор муҳандислик мактабини яратмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган видеокўприкда маълум қилди.
“Биз учун яқин келажакда ҳеч қандай самарадорлик коэффициентини йўқотмаган ҳолда, ОТМни тугатгандан сўнг дарҳол ўз фаолиятини, айтайлик, иқтисодиёт тармоқларида, саноат блокида бошлайдиган муҳандислик мутахассисларини тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга”, - деб тушунтирди у.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.