ЕОИИ фонд биржалари савдо ҳажмини оширди

Савдо ҳажмида ўсиш бўйича етакчилар Арманистон ва Қирғизистон фонд биржалари бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) фонд биржалари 2024 йилнинг иккинчи чорагида савдо ҳажмини оширди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
2024 йилнинг иккинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан савдо ҳажмида ўсиш бўйича етакчилар Арманистон ва Қирғизистон фонд биржалари бўлди.
Қозоғистон фонд биржаси Astana International Exchange (AIX) савдо ҳажмини 3,3 баробарга оширди. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бошқа давлатларининг фонд бозорлари ўртача ўсишни кўрсатди.
Товар биржаларида ҳам савдолар ҳажмининг ўсиши кузатилди, “Евроосиё савдо тизими” Товар биржаси” АЖ (Қозоғистон) бундан мустасно. Нефть маҳсулотлари нархлари индекслари ўсди, турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари динамикаси кўп йўналишлилигича қолди.
Матбуот маркази
Ўзбекистон ЕОИИ доирасида ўз манфаатларини илгари суриш имкониятига эга бўлади — Притчин