ТОШКEНТ, 19 июль – Sputniik. Яқин бир ярим йил ичида Ўзбекистонда Россия тажрибаси асосида олтита илғор муҳандислик мактаблари ташкил этиш режалаштирилган, деди журналистларга республика Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган “Россия ва Ўзбекистоннинг фан ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлиги” мавзусидаги видеокўприк давомида.
“Биз Россия билан биргаликдаги яқин бир ярим йил ичида олтита илғор муҳандислик мактабини ташкил этишга келишиб олдик", – деди Далиев.
Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа Россиянинг ижобий амалий тажрибаси бўлиб, бунда амалиётга йўналтирилган мутахассисларни тайёрлаш назарда тутилади. Далиев бугунги кунда Ўзбекистонда саноат жадал ривожланаётганини эслатди.
“Ва шу нуқтаи назардан, биз учун яқин келажакда университетни тамомлагандан сўнг самарадорликни йўқотмасдан, дарҳол ўз фаолиятини бошлайдиган муҳандис кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш муҳим”, — дея қўшимча қилди вазирнинг биринчи ўринбосари.
Россия Федерациясида Илғор муҳандислик мактаблари — бу Таълим ва фан вазирлигининг федерал лойиҳаси бўлиб, унинг асосий мақсади - Россиянинг технологик суверенитетини таъминлашга қодир бўлган янги авлоднинг юқори малакали муҳандисларини тайёрлаш. Россия президенти Владимир Путин бу йил Федерал Мажлисга қилган мурожаатида ушбу лойиҳани кенгайтиришни таклиф қилди. Гап Россияда аллақачон фаолият бошлаган 50 та муҳандислик мактабларига қўшимча равишда Россия университетларида яна 50 та мактабни ташкил этиш ҳақида кетмоқда.