Футбол: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Янги Зеландия устидан ғалаба қозонди

Ҳусайн Норчаев дубл қайд этди, яна бир голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари бошланишидан аввал иккинчи ўртоқлик ўйинини ҳам муваффақиятли ўтказди, дея хабар берди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Кеча Янги Зеландияга қарши кечган назорат баҳсида Тимур Кападзе шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Жамоа сафида Ҳусайн Норчаев дубл қайд этди, яна бир голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франциянинг “Рейсинг Грасс” клубига қарши кечган ўйинда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Жамоа Олимпия ўйинларидаги илк учрашувни 24 июль куни Испанияга қарши ўтказади.
Футбол: Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди