TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Украина камайиб бораётган қурол-яроғ захирасини тўлдирмагунича, камида жорий йилнинг охиригача қарши ҳужумни ташкил қила олмайди, дея хабар бермоқда Американинг “ABC” телеканали ҳарбий таҳлилчиларга таяниб.
“Киев армиясига тугаб қолган захирани тўлиқ тўлдириш учун вақт керак бўлади. Украина камида шу йил охиригача қарши ҳужум ташкил эта олмайди”, — дейилади телеканал хабарида.
Украинанинг қарши ҳужуми 2023 йил 4 июнда бошланди, уч ой ўтгач, Россия президенти Владимир Путин: “қарши ҳужум” шунчаки тўхтаб қолгани йўқ, “бу муваффақиятсизлик”, деди. Унинг сўзларига кўра, “ҳар қандай ҳолатда ҳам натижага эришиш” уринишлари ортида Украина 71,5 минг ҳарбий йўқотди - гўё “бу уларнинг одамлари эмас”. Ўша пайтдаги мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари ҳеч бир йўналишда ўз мақсадларига эриша олмаган.