ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Унда икки давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди. Хусусан:
Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот имзолаш;
Ҳамкорликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш;
Товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш;
Қайта тикланувчи энергия манбалари, автомобилсозлик ва тўқимачилик соҳаларида кооперация лойиҳалари ишга туширилади.
Стратегик минтақавий лойиҳалар: "Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон" темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилиши масалалари;
Чегараолди вилоятлар ҳокимлари кенгаши доирасида янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, хавфсизлик ва маданий-гуманитар алмашинув масалалари ҳам муҳокама қилинди.