Саида Мирзиёева Қатар элчиси билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?

Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳокама қилинди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча, 17 июль куни, Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева Телеграм-каналида хабар берди.
“Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдик”, - деб ёзади Мирзиёева.
Таъкидланишича, мулоқотда, хусусан, афғонистонлик қизларни Термиз шаҳрида ўқитиш лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Қатарнинг етакчи университетларида таҳсил олиш бўйича грант ўринларини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Доҳадан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди