Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди - фото

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
1 / 6

Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

2 / 6

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди

3 / 6

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди

4 / 6

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди

5 / 6

Қирғизистон президенти гуллар билан кутиб олинди

6 / 6

Ўзбекистон ва Қирғизистон байроқлари

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми бўлиб ўтди