Матбуот маркази

Ўзбекистон ЕОИИ доирасида ўз манфаатларини илгари суриш имкониятига эга бўлади — Притчин

Ўзбекистон ҳозирда ҳар бир иштирокчи давлат каби ЕОИИ доирасида ўз ташаббуслари ва манфаатларини илгари суриш, ўз ривожланиш дастурини таклиф қилиш имкониятига эга бўлади, дейди эксперт.
Sputnik
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида ўз манфаатларини илгари суриш имкониятига эга бўлади, деди Россия ФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Марказий Осиё сектори бошлиғи Станислав Притчин Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказилган Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИга интеграциялашуви мавзусига бағишланган видеокўприкда.
“Агар Ўзбекистоннинг тўлиқ қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, у ўзининг бошқарув квотасига эга бўлади ва у ерда умумий комиссия даражасида манфаатларини ҳимоя қилиш учун турли вазирликлардан ўз вакилларини ЕИКнинг турли департаментларига юбориш имкониятига эга бўлади”, – деди эксперт.
Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.