Мирзиёев ва Жапаров янги кооперация лойиҳаларига старт берди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ушбу лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Главы Узбекистана и Кыргызстана дали старт новым проектам кооперации
Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган.
Чуй вилоятида замонавий енгил автомобиллар ва тижорат техникалари ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Хусусан, у ерда "Кобальт," "Оникс" ва "Трекер" русумли енгил ҳамда юк автомобиллари йиғилади.
Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотлари ва мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Корхонага замонавий технологик ускуналар етказиб берилиб, ўрнатилди.
Главы Узбекистана и Кыргызстана дали старт новым проектам кооперации
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ушбу лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Кўксаройда муҳокама қилган мавзулар