TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. “Flightradar” хизмати маълумотларига кўра, Украина ҳудуди осмонида, хусусан, Харьков яқинида Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларининг "Grob G120TP-A Prefect T1" ўқув-пилотаж самолёти пайдо бўлган.
Хизмат маълумотларига кўра, самолёт сешанба куни Москва вақти билан 18:26 да Украинанинг Кировоград вилоятида пайдо бўлган. У Украинанинг турли вилоятлари, жумладан, Харьков, Суми, Николаев ва Чернигов устидан учиб ўтган. Самолёт, шунингдек, Украина Қуролли кучлари назорати остидаги ДХР ва Запорожье вилоятининг бир қисми устида ҳам кузатилган.
Учебно-пилотажный самолет Grob G120TP-A Prefect T1 ВВС Великобритании замечен над территорией Украины, в частности у Харькова, свидетельствуют данные сервиса Flightradar.
© РИА Новости
Москва вақти билан тахминан 1:32 да самолёт Украинанинг Карпаторти вилоятидаги Чабановка қишлоғи яқинида харитадан ғойиб бўлган.
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланган 2022 йил 24 февралдан бери Украина устидаги ҳаво ҳудуди ёпиқ.