Матбуот маркази

Ўзбекистон ЕОИИга босқичма-босқич кириш стратегиясини қабул қилди — Эргашев

Бизнинг учта асосий ташқи савдо ҳамкорларимиздан иккитаси – Россия ва Қозоғистон ЕОИИга аъзо. Бу бизнинг ЕОИИга киришимиз объектив жараён экани ва у якунланишини англатади деб ўйлайман, дейди Эргашев.
Sputnik
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) босқичма-босқич кириш стратегиясини қабул қилди. Бу фикрни "Маъно" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Марказий Осиё давлатларининг ЕОИИ доирасидаги иқтисодий интеграция стратегиялари ва истиқболлари” мавзусидаги Тошкент-Бишкек видеокўпригида билдирди.
“2017-2019 йилларда бизда жуда кучли мунозаралар бўлди. Мен бу борада бир қатор материалларни тайёрлаб, нашр қилганман. Мен Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишдан дастлаб катта фойда кўриши мумкин бўлган бир қанча йўналишлар, соҳалардан келиб чиққанман. Бу меҳнат мигрантлари масалаларидан тортиб, тўқимачилик ва автомобилсозлик каби соҳаларгача”, - дейди Эргашев.
Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.