Матбуот маркази

Видеокўприк: Грузиянинг геосиёсий диверсификациясида Марказий Осиёнинг ўрни

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида "Грузиянинг геосиёсий диверсификациясида Марказий Осиёнинг ўрни" мавзусида Тбилиси, Тошкент ва Бишкек экспертлари иштирокида видеокўприк мулоқоти бўлиб ўтади.
Sputnik
Тадбир 18 июль куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Дунё тартиби ўзгараётган шароитда халқаро муносабатларнинг минтақавийлашув тенденцияси ривожланмоқда. Сиёсий таъсирнинг ўзгариши ва янги глобал куч марказларининг ўсиши туфайли, кичик давлатлар ўз манфаатлари йўлида ўзларининг геосиёсий стратегияларини бирлаштириши имкони пайдо бўлмоқда.
Грузия ва Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон) ўзаро алоқаларини кучайтирмоқда. Грузия ўз ҳудуди орқали товарлар олиб ўтишдан тушадиган инвестициялар ва солиқ тўловларидан манфаатдор, Марказий Осиё республикалари эса Шарқ-Ғарб транзит йўлидан юк ташишдан манфаатдор.
Хитой, Россия ва Ҳиндистон каби глобал куч марказлари учун Грузия ва Марказий Осиё давлатларининг геосиёсий аҳамияти қандай? Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё маконларининг интеграциялашувининг моҳияти нимада? Кўп қутбли дунёда бу муносабатлар қандай ривожланиш сценарийларига эга?
Видеокўприк иштирокчилари журналистларнинг ушбу ва бошқа долзарб саволларига жавоб берадилар.
Иштирокчилар:
Тбилисидан – сиёсатшунос, "SIKHA Foundation" асосчиси Арчил Сихарулидзе.
Тошкентдан – "Norma" компанияси эксперти, иқтисод фанлари номзоди Жорилла Абдуллаев.
Бишкекдан – сиёсатшунос, сиёсий фанлар номзоди Алина Молдокеева.