Байден президентлик пойгасидан чиқиш шартини айтди

Оқ уй раҳбарининг фикрича, қарилик фақат доноликка етаклайди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Америка етакчиси Жо Байден “BET” телеканали билан суҳбатда, агар шифокорлар унинг соғлиғида муаммо борлигини аниқласа, президентлик пойгасидан кетишини айтди.

“Агар менда қандайдир касаллик бўлса, кимдир - шифокорлар келиб, сизда фалон муаммо бор дейишса”, - деди Байден тегишли саволга жавоб бераётиб

Оқ уй раҳбарининг фикрича, қарилик фақат доноликка етаклайди.
Бундан олдин у соғлиғи қўшимча текширувларни талаб қилмаслигини, аммо шифокорлар талаб қилса, уларга тайёр эканлигини айтганди.
Демократлар орасида Байденнинг Трамп билан бўлган дебати муваффақиятсизликка учраганидан сўнг унинг ўрнига бошқа номзод кўрсатишга чақириқлар кучаймоқда. Сиёсатчи эса пойгада қолиш ва охиригача бориш ниятида эканини айтмоқда.
Байден ва Трампнинг иккинчи дебати 10 сентябрга белгиланган. АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Байден ва Трамп дебатида айтилган асосий гаплар