ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Шанба куни уюштирилган суиқасддан сўнг Доналд Трампга тегишли "Truth Social" ("Ҳақиқат" ижтимоий тармоғи) акциялари 70 фоиздан кўпроққа қимматлашмоқда, РИА Новости хабарига асосан.
Москва вақти билан соат 11.35 ҳолатига кўра, "Trump Media & Technology Group Corp." акциялари нархи олдинги савдолардан 70,7 фоизга ошиб, ҳар бир қимматли қоғоз учун 52,83 долларни ташкил қилди.
АҚШнинг собиқ президенти шанба куни Пенсилвания штатида сайловолди чиқиши вақтида отишма одир бўлди. Унда Трамп қулоғидан яраланди ва чиқишни тўхтатди. Кейинроқ Трамп кўп қон йўқотганини айтди. Саҳна томон ўқ узган гумонланувчи махфий хизматлар томонидан отиб ўлдирган. Отишмада томошабинлардан бири ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.
Кейинроқ ФҚБ Трампга суиқасд уюштирилганини маълум қилди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, гумонланувчи 20 ёшли Томас Метью Крукс митинг бўлиб ўтган Пенсилвания штатида яшайди. У саҳнадан тахминан 100 метр узоқликдаги саноат биноси томида яширинган бўлган.