Орзугача 11 балл: самарқандлик абитуриент дипломат бўлишга қандай тайёрланмоқда

Самарқандлик абитуриент кириш имтиҳонидан олдин 178 балл тўплади.
Sputnik
Ўн саккиз ёшли самарқандлик Рамзиддин Элибоев яқинда мактабни аъло баҳолар билан тугатди. Мактабданоқ у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киришни орзу қилар эди. Инглиз тилини ўрганиш иштиёқи бесамар кетмади: 2022 йилда у B2 даражали сертификатни олди.
У тарихга ҳам қизиққани сабаб бу фанни мустақил равишда ўрганар, турли тарихий китобларни ўқир эди. Бу унга турли нафақат турли олимпиадаларда ғолиб бўлишга, балки бу фан бўйича миллий сертификатга эга бўлиш имконини берди. Бу йил Рамзиддин она тилидан билимларини синаб, яна бир миллий сертификатга эга чиқди.
Шу тариқа, у ЖИДУга ўқишга киришда мажбурий бўлган фанлар бўйича учта сертификат йиғиндиси билан 178 балл тўплади.
Ўтиш баллига бор-йўғи 11 балл етмайди, холос. Имтиҳонда у фақат математикадан масалаларни ечса кифоя.
Яхши натижа кўрсатса, бюджетга ўқишга киради. Контракт асосида ўқишга унга 6 балл етмайди.
Рамзиддиннинг отаси – геолог, онаси эса шифокордир. Улар ўғилларининг дипломат бўлиш қарорини қўллаб-қувватлашади.
Кечагина мактаб ўқувчи бўлган Рамзиддинга иш топишга нима ёрдам берди, у абитуриентларни қандай олийгоҳга тайёрламоқда – батафсил видеомизда.