ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Америкадаги президентлик сайловлари АҚШнинг ички масаласидир. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Песков журналистларнинг Дональд Трампга суиқасд АҚШ президентлик сайловларининг қонунийлигига таъсир қилиши мумкинми, деган саволга жавоб берар экан “Ҳукм қилиш бизга эмас. Бизда аралашишга заррача истак йўқ. Бу АҚШнинг иши”, деб айтди.
Унинг сўзларига кўра, Дональд Трампни йўқ қилишга ва обрўсизлантиришга қаратилган кўплаб уринишлардан сўнг, унинг ҳаёти хавф остида эканлиги аён бўлди.
“Номзод Трампни сиёсий майдондан четлатиш бўйича кўплаб уринишлардан сўнг: биринчи ҳуқуқий воситалардан, судлардан, прокурорлардан фойдаланиш, номзодни сиёсий обрўсизлантириш ва муросага келишга уринишлар – унинг ҳаёти хавф остида эканлиги барча ташқи кузатувчиларга аён бўлди”, — деди у.
Унинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин Трамп билан суиқасддан кейин телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирмаяпти. У Россия Дональд Трампга суиқасд уюштирилгани муносабати билан қурбоннинг оиласига ҳамдардлик билдиради ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилашини қўшимча қилди.