Мирзиёев Трампга суиқасд ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди — Асадов

Шерзод Асадов: Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди, дея хабар берди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
"Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди", — дейилади хабарда.
Унинг қайд этишича, давлат раҳбари ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.
Трампга суиқасд: видео ва тафсилотлар