Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рогов Запорожье вилоятида француз ёлланма аскарлари қандай чақирилишини айтди

Таъкидланишича, бу умумий сўз тарихий илдизларга эга ва француз қўшинлари Россия империясига ҳужум қилиб, мағлубиятга учраган 1812 йилга бориб тақалади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Запорожье вилоятида француз ҳарбийлари ва ёлланма аскарлари “шаромижник” деб аталади, деди Россия жамоат палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси ва янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов РИА Новости агентлигига.
“Француз ҳарбийлари ва ёлланма аскарлари “шаромижник” деб аталади. Бу умумий сўз тарихий илдизларга эга ва француз қўшинлари Россия империясига ҳужум қилиб, мағлубиятга учраган 1812 йилга бориб тақалади”, - деди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, бу тахаллус француз ёлланма аскарларига 1812 йилда Россиядан қочган ота-боболари бошқалар ҳисобига яшашни яхши кўрганлари ёки тиланчилар даражасигача тушиб, маҳаллий аҳоли орасида нафратга сабаб бўлганлари учун қолган.
“Бугун Франция президенти ўзининг тажовузкор сиёсати билан яна Россия ерларини “шаромижник”лар билан тўлдиришни хоҳлайди, аммо уларни Наполеон армияси каби тақдир кутмоқда”, - деди Рогов.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари ДХРда Яснобродовкани озод қилди