TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Новосибирск вилояти Ординский туманида ўтказилган Халқаро маданий фестивалда Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан ташкил этилган тақдимот қатнашчиларига Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича ишлар, ўзбек халқининг маданияти, миллий анъана ва қадриятлари ҳамда мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Культурный и туристический потенциал Узбекистана представлен на Международном фестивале в Новосибирской области
© ИА "Дунё"
Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларида туристлар учун яратиб берилган шарт-шароитлар таъкидланди.
Фестиваль давомида, шунингдек, ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва миллий либослари кўргазмаси ташкил этилди.