ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Беларусда "Витебскдаги славян бозори" ХХII Халқаро мусиқа фестивали доирасидаги болалар танлови ғолиби ўзбекистонлик Ясмина Ҳусниддинова бўлди, деб хабар бермоқда БEЛТА ахборот агентлиги.
“Славян бозори”нинг энг ҳаяжонли танловлардан бирининг ғолиби аниқланди: Болалар танловида гран-прини Ўзбекистон вакиласи Ясмина Ҳусниддинова олди. Қўшиқни ўз она тилида ижро этган ёш юлдуз зални мутлақ ҳаяжонга келтирди ва максимал баллни қўлга киритди", - дейилади хабарда.
Ғолибга совринни Беларус президенти Александр Лукашенко топширди.
“Витебскдаги славян бозори” — 1992 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётган халқаро санъат фестивали. Фестиваль дастурида мусиқа, театр, кино, тасвирий санъат ва халқ ҳунармандчилигининг турли жанрлари намойиш этилади. Бу Шарқий Европадаги энг йирик фестиваллардан бири. Унда Европа, Африка ва Жанубий Америкадан кўплаб иштирокчилар қатнашади. Фестиваль доирасида вокалистлар танлови ҳам бўлиб ўтади. Турли йилларда кўплаб нуфузли шахслар фестивал меҳмони бўлган.